Шимолий Корея армияси ва мудофаа саноати эҳтимолий урушга тайёргарлик саъй-ҳаракатларини кучайтириши керак, деди мамлакат етакчиси Ким Чен Ин.
“Халқ армияси, ҳарбий саноат, ядро қуроли ва фуқаро мудофаасига урушга тайёргарликни янада жадаллаштириш бўйича жанговар топшириқлар берилди”, — дейилади Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабарида.
21 ноябрь куни Шимолий Корея “Manrigyon-1” разведка сунъий йўлдошини учирганди. Ўшанда KCNA ушбу амалиёт мамлакатнинг эҳтимолий “душман тажовузига” тайёрлигини ошириши ҳақида ёзди. Кейинроқ Шимолий Корея мамлакат сунъий йўлдошлари фаолиятига аралашишни уруш эълон қилиш сифатида кўриши ҳақида огоҳлантирди.
Сунъий йўлдош учирилганидан сўнг, Оқ уй бу ҳаракатни БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиш сифатида қоралади, чунки унда ҳужжат билан тақиқланган баллистик ракета технологиясидан фойдаланилган.
Изоҳ (0)