Самарқандда яшовчи аёл ноқонуний майнинг ферма ташкил қилиб, электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди.
48 ёшли аёл А.Г. ноқонуний майнинг ферма ташкил қилгани Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими, Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда аниқланган.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, бунинг оқибатида у 3,8 миллиард сўм зарар келтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Самарқанд вилояти Нуробод туманида ноқонуний майнинг ферма аниқланганди. Вилоятнинг Паст Дарғом туманидаги нотурар бино ертўласида майнинг ферма ноқонуний равишда электр тармоғига уланиши оқибатида 2 миллиард 237 миллион сўм зарар етказилганди.
Изоҳ (0)