Сурхондарё вилоятида машина салонига 13 кишини миндириб ҳаракатланган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди, деб хабар беради ЎзА.
Қайд этилишича, Жарқўрғон туманида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Damas автомашинасида ўриндиқлар сонидан ортиқча одам ташиган ҳайдовчини назорат тартибида тўхтатиб, текширган. Натижада автоуловда ҳайдовчи билан 14 киши кетаётгани маълум бўлган.
ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматига кўра, 13 йўловчи кетаётган Damas бошқарувчисининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган.
Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжат расмийлаштирилиб, амалдаги қонунчилик доирасида чора кўрилган.
Бундан олдин, Қашқадарёда ҳайдовчи Damas’да 19 нафар йўловчи билан кетаётгани, Самарқандда эса 18 нафар йўловчи Damas салонида кетаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)