• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ипподром”да чой сотган, клиник ўлимни бошдан кечирган ва исмини ўзгартирган Севара Назархон 47 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон нафақат юртимизда балки дунёни забт этган энг яхши Ўрта осиёлик хонанда сифатида ҳам эътироф этилади. У дунёнинг деярли барча нуқталарида концерт дастурларини тақдим этган. Хўш, у бугунги натижаларга эришгунига қадар қандай кунларни бошдан кечирган. Келинг, бугун шу ҳақида гаплашамиз.

    Фото: Instagram

    Севара Назархон 1976 йилнинг 23 декабрида Андижон вилоятида таваллуд топган. У оилада тўнғич фарзанд, Даврон исмли укаси бор. Унинг ҳикоя қилишича, хонанда 23 декабрь куни дунёга келган ва унинг туғилиши клиник ўлим билан кузатилган, бир оз вақтдан сўнг ҳаётга қайтган Севаранинг ҳаётида ўзгариш юз берди. Аввалига ҳаётидаги бу мудҳиш ҳодиса сабабли унга Умида дея исм қўйган отаси, барча кўргиликлар ортда қолгач “қизим севимли бўлсин” дея уни Севара деб атаган.

    Фото: Instagram

    Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларда унинг исми Умида Назархонова бўлган, шу сабабли мактабда уни ҳамма айнан Умида деб билган ва бу Севарага ёқмаган. Паспорт олаётганда у исмини Севара дея қайд этган. Хонанда болалигида Фарғонадаги бувисининг уйига кўп боргани ва энг ширин хотиралари ўша ер билан боғлиқ эканлиги ҳақида ҳам сўзлаб берган. Тасдиқланган манбааларга кўра хонанда Худоёрхоннинг саккизинчи авлоди ҳисобланади.

    Хонанда болаликдан санъатга қизиққани, Шерали Жўраевнинг мухлиси бўлгани ва молиявий қийинчиликлар билан Тошкентга келгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram

    — Болалигимдан Шерали Жўраевнинг мухлиси бўлганман. Унинг қўшиқларини эшитиб, улғайганман десам ҳам бўлади. Баъзан мендан сўрашади, “Сизнинг аудиториянгиз, мухлисларингиз бошқаларникидан фарқ қилади. Бу натижага қандай эришгансиз, уларни қандай топасиз” деб. Шу пайт мен икки йил “Ипподром”да чой сотган даврларимни эслайман. Бу ҳаётимдаги энг муҳим ва қўрқинчли дамлар эди. Онам иккимиз идишларни яхшилаб ювиб, ёнига муз қўйиб, чой сотардик. Бу билан нима демоқчиман, мен ҳар доим оддий одамлар қаторида бўлганман. Ҳозир ҳам шундайман, бошқалардан кучли даражада фарқ қиламан, деб ўйламайман. Кўчада таниб қолишса, ҳа, бу ёқимли ҳолат, хурсанд бўламан. Лекин мен ҳам бошқалар сингари оддий одамман, — дейди хонанда.

    Севара Назархон 1998 йили Ўзбекистон давлат Консерваториясига ўқишга кирган. У талаба бўлиш билан бирга яккахон ижрочи сифатида ҳам фаолиятини бошлаган. Ундан аввал “Т-соло” ва “Сидерис” гуруҳларида фаолият юритган, аммо у ердаги натижалардан кўнгли тўлмаган.

    Фото: Instagram

    2000 йили Севара Назархонга ниҳоятда омадли келди. У “Ниҳол” номидаги давлат мукофотини қўлга киритди, орадан икки йил ўтиб эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист мукофоти билан тақдирланди.

    Фото: Shou-biznes.uz

    Хонанда ижод билан бўлиб, турмуш қуришга шошилмайди. У 30 ёшида Баҳром Примқулов билан оила қурган. Уларнинг тўйи “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг ёзги ресторанида бўлиб ўтган. Аслида куёв ўзбек, аммо ўша йиллари хонанданинг ўзга миллат вакили билан оила қургани ҳақида миш-мишлар тарқаганди.

    Хонанданинг шахсияти ҳам ижоди каби ўзига хос. У бошқаларга ўхшашни истамайди. Ҳатто, интервью бериш билан боғлиқ қарашлари ҳам бор.

    Фото: Instagram

    — Ижодимнинг айрим паллаларида маъмуримдан интервью бермасликни, бунақа таклифларни қабул қилмасликларини илтимос қиламан. Ижодимда бирор янгилик бўлмаганида, янги альбом чиқаётган бўлмаса, янги концерт бераётган бўлмасам, шундай қиламан.

    Фото: Instagram

    Аравани қуруқ олиб қочиш билан ўқувчиларни ҳам, тингловчиларни ҳам уринтириб қўйишни истамайман. Ўзбекистонда жуда кўпдан бери янги альбомим чиққани йўқ, концерт ҳам берганим йўқ. Нималар ҳақида интервью беришим мумкин? “Сиз ёқтирган таом қайси?”, “Чойни хуш кўрасизми, айронними?”, “Сиз ёқтирган таом қайси?”, “Кун тартибингиз қандай?”, деган саволларга жавоб беришни ёқтирмайман.

    Фото: Instagram

    Бошқа санъаткорлар ҳақида нима ўйлашим ва шунга ўхшаш саволларни ҳам жиним суймайди. Ва аксинча ўзбекча альбомим чиқса ё Тошкентда концерт берсам, хурсандчилик билан, керилиб, ўзим бу ҳақда сўзлаб бераман. Битта нарсага ишонинг ва эслаб қолинг: ўзим ҳаммангизни интервью беришга чақираман!—дейди хонанда Uzbekistan Airways журналига берган интервьюсида.

    Фото: Instagram

    Севара Назархон хориж саҳнасига интиладиган хонандалар тоифасига киради. У ранг-барангликни ёқтиради. Шу боис тил ўрганишга интилади ва фарзандлари ҳам хориж тилларида мукаммал сўзлашади. Хонанда оиласи билан Лондонда яшагани учун рус, инглиз ва француз тилларида бемалол сўзлашади. Айни дамда ўғли Денгиз Лондонда таҳсил олади. Хонанда эса қизи Иймон Анвар билан Тошкентда яшамоқда. Қизи Тошкентдаги хусусий мактабда таҳсил олади. У инглиз тилида бемалол сўзлашади, шу боис оилада шу тилда мулоқот қилинади. Ҳа дарвоқе, хонанда қизини 40 ёшида дунёга келтирган.

    Фото: Instagram

    — Ҳамма болаларимни менга ўхшатади, аммо мен кўпроқ улардек бўлишни истайман. Ҳамиша улардек меҳрибон, самимий ва шўх бўлишни истайман, — деб ёзади у Instagram саҳифасида.

    Фото: Instagram

    Севара Назархон 2000 йилдан бошлаб Лондондаги Universal Music студияси ҳамда дунёга машҳур хонанда ва продюсер Питер Габриэль билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2003 йилдан бошлаб халқ қўшиқларини поп-фолкс йўналишида ижро эта бошлади. Унинг ижросини тўлақонли мақом ижросига қиёслаш санъатшунослик нуқтаи назаридан нотўғридир.

    Фото: Instagram

    У “Голос”, “Вышка”, “Точь в Точь”, “Танцы со Звёздами” каби рус телелойиҳаларда ҳам қатор ютуқларга эришди. Бундан ташқари, у ўз овози билан дунёни забт этган осиёлик 15 нафар хонанда рўйҳатидан ҳам жой олган.

     

    25.12.2023, 15:35   Изоҳ (0)   40236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    15.03.2022, 20:21

    “Сотқин”га кастингдан ўтмагандим, турмага олиб боришди — Жавоҳир Зокиров рол ишонарли чиқиши учун ҳақиқий каллакесар билан суҳбатда бўлгани ҳақида гапирди 

    20.12.2023, 18:41

    Таржимон бўлишни орзу қилган, бедаво касалликдан азият чекадиган ҳамда турк актёрига кўнгил қўйган Юлдуз Ражабова 34 ёшда (фото) 

    25.12.2023, 11:50

    Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Жаҳонгир Отажонов, юришга ҳаракат қилаётган Зоҳид Рисқиев, янги уйга кўчган Афсона

    24.12.2023, 22:53

    Instagram: Баҳодир Жалоловнинг ҳашаматли уйига саёҳат, Дилфуза Исмоилова синглисига қимматбаҳо машина совға қилди, Ёрқинхўжа Умаров темир одамга айланди

    23.12.2023, 22:26

    “Фарзандсизлик сабаб турмуш ўртоғимга уйланишни таклиф қилганман” — актриса Малика Авазова тўрт ярим йиллик дарди ва эгизак фарзандлари ҳақида

    21.12.2023, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.