Россия президентлиги учун Тошкентда туғилган 60 ёшли депутат Борис Надеждин ўз номзодини қўйди.
Борис Надеждин 23 декабрь куни “Фуқаролик ташаббуси” партияси аъзосига айланди ва Россия президентлиги учун сайловларда номзод сифатида қатнашиш учун ариза берди.
“Мен ушбу сайловлар якунигача тирик қолишга, қамоққа олинмасликка ва мени хорижлик агент деб эълон қилмасликларига умид қилиб қоламан”, — деган у номзод сифатида ўзининг илк интервьюсида
Борис Надеждин 1963 йилда Тошкентда туғилган ва кейинчалик 1969 йилда оиласи билан Россияга кўчиб кетган.
Россияда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил 15–17 март кунлари (уч кун) бўлиб ўтади. Унда Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин ҳам ўз номзодини қўйишини айтган.
Россия Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловлари учун федерал бюджетдан 33 миллиард 233,8 миллион рубль (367 миллион 743 минг доллар) тушган.
Изоҳ (0)