• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    NYT: Путин дипломатик каналлар орқали Украинадаги урушни тўхтатишга тайёрлигини билдирди 

    Россия президенти Владимир Путин 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб турли дипломатик каналлар орқали Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирмоқда. Бу ҳақда Кремлга яқин бўлган икки собиқ юқори мартабали россиялик амалдор, АҚШ ва бошқа давлатлар расмийларига таяниб The New York Times хабар берди.

    Фото: Кремль матбуот хизмати

    Манбаларга кўра, Путин воситачилар орқали ҳозирги чегаралар доирасида ўт очишни тўхтатишга ва жанговар ҳаракатларни музлатишга тайёрлигини билдирган.

     Улар: “Биз ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга тайёрмиз”, демоқда. Улар ҳозир жанг майдонида турган жойида қолишни истайди, — деди кузда Россия вакиллари билан учрашган юқори мартабали хорижлик амалдор. 

    Собиқ россиялик амалдорлардан бири Путин “ўзи турган жойда қолишга ҳақиқатан ҳам тайёр”лигини айтди. 

    “У бир метр ҳам орқага чекинишга тайёр эмас”, — дея қўшимча қилди у.

    Америка расмийларининг таъкидлашича, Россия президенти 2022 йилнинг кузида, Украина қўшинлари Харьков ва Херсон вилоятларидаги ҳудудларни озод қилган пайтда ўт очишни тўхтатиш бўйича худди шундай таклиф билан чиққан. Путин агар Россия босиб олинган ҳудудларни сақлаб қолса, сулҳ тузишга тайёрлигини очиқ айтган. Бу ҳақда аввалроқ хабар берилмаган.

    “Украина янги таклифга рози бўлиши ҳақида ҳеч қандай гап йўқ, чунки Киев аввалроқ барча босиб олинган ҳудудларни қайтариш ниятида эканлигини очиқ билдирганди”.

    Америка расмийлари фикрича, Путин уларни чалғитмоқчи бўлиши мумкин. Россиянинг собиқ расмийлари, агар рус армияси муваффақият қозонса, Путин фикрини ўзгартириши мумкинлигини тан олди. Июнь ойида Россия ва Украинага ташриф буюрган исмини ошкор этилмаган африкалик расмийга кўра, Россия президенти “вақти келганда” музокаралар учун яхши тайёрланган каналга эга бўлишни хоҳлайди.

    АҚШ расмийлари Путиннинг таклифи Украинани пойтахти Киев бўлган суверен давлат сифатида сақлаб қолиши, аммо Россия Украина ҳудудининг деярли 20 фоизига эга бўлишини айтмоқда.

    Путин келишувга тайёр эканлигини билдирар экан, у аниқроқ таклифни кутмоқда. Америка расмийлари энди бирорта ҳам таниқли украиналик сиёсатчи Украина ҳудудидан воз кечишга олиб келадиган келишувга рози бўлмаслигини билдирди.

    Украина президенти Владимир Зеленский 19 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Россия билан музокаралар масаласи долзарб эмас”лиги,  “уларнинг риторикасида Украинага нисбатан фақат безбетлик ва қотиллик намоён бўлишини” таъкидлади. 

    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков The New York Times газетасига берган изоҳида “концептуал нуқтаи назардан сиз тақдим этган тезислар нотўғри” деди.

    Россия ҳозирги фронт чизиғида ўт очишни тўхтатишга тайёрми ёки йўқми деган саволга Песков Путиннинг Россия ўз мақсадларига (“денасификация”, “демилитаризация”) эришгандан сўнг уруш тугашига ва Украинанинг нейтрал мақоми ҳақидаги баёнотига ишора қилди.

    “Путин ҳақиқатан ҳам музокараларга тайёр ва бу ҳақда гапирди. Россия ҳали ҳам тайёр, лекин фақат ўз мақсадларига эришиш йўлида”, — деди Песков.
    24.12.2023, 16:00   Изоҳ (0)   30994
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Америкадаги президентлик сайлови натижаларини билмагунча, урушни тўхтатмайди — АҚШ давлат департаменти

    29.11.2023, 17:28

    “НАТО таҳдидларига жавоб”. Путин армия сонини 170 минг кишига оширди

    02.12.2023, 09:30

    Нега Украина 2022 йил мартида тинчлик эвазига НАТОдан воз кечмади?

    03.12.2023, 19:17

    Урушга сафарбар қилинганларнинг яқинлари Путинга шикоят қилди

    05.12.2023, 20:15

    Путин Россияда сафарбарликнинг иккинчи тўлқини ўтказилмаслигини ваъда қилди

    14.12.2023, 16:50

    “Руслар ва украинлар бир халқ”: Путин Украинадаги урушни фуқаролар уруши билан таққослади

    14.12.2023, 17:20

    “Рақамим ўзгармаган”. Макрон Путин билан Украинадаги урушни тугатиш ҳақида гаплашишга тайёрлигини айтди

    16.12.2023, 10:41

    Путин схемасини ошкор қилмоқчи: Россиялик майор Нидерландиядан сиёсий бошпана сўради 

    18.12.2023, 19:59

    Путин армияни “жанговар лазерлар” ва роботлар билан қуроллантиришни буюрди

    19.12.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.