АҚШда 1977 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz Unimog автомобили Barrett-Jekson аукционида кимошди савдосига қўйилди. Юк машинасининг олдинги эгаси киноюлдуз Арнольд Шварценеггер бўлган.
Айнан актёр учун 2012 йилда машина Германиянинг Merex Mertec студияси мутахассислари томонидан қайта тикланган ва ўзгартирилган.
Mercedes Unimog 445/65 R22 ўлчамдаги йўл танламас шиналар ўрнатилган. Кузов қисмига ўриндиқлар ўрнатилган. Унинг ички қисмига ҳам етарлича ишлов берилган.
Юк машинаси 320 от кучига эга 6,4 литрли олти цилиндрли турбодизель двигатель билан жиҳозланган.
Қайта тиклаш ва тюнингдан сўнг Шварценеггернинг машинаси бор-йўғи 4300 км йўл юрган. Машина салонида актёр ўз дастхатини қолдирган.
Изоҳ (0)