Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Москвадаги Епархия йиғилишида мигрантларнинг ҳаракатлари мамлакатдаги тинчликка рахна солиши мумкинлигини айтиб ўтди.
“Россиядаги мигрантларнинг ҳаракатлари мамлакатдаги динлараро ва миллатлараро тинчликка тобора таҳдид солмоқда. Агар Россия жамиятига қўшилишни ва унинг анъаналарини ҳурмат қилишни истамайдиган хорижликларнинг ҳозирги оқими давом этса, Россия кўп миллатли давлат сифатида йўқолиб кетиши мумкин”, — деди у.
“Вазият ўтган йилга нисбатан ёмонлашди. Ҳукумат амалдорлари ва ишбилармон доиралар раҳбарлари гапларимга эътибор қаратишларига чин дилдан умид қиламан. Агар таърифланган тенденция давом этса, ўзлигимизни йўқотамиз. Россия — кўп миллатли давлат, унинг ўзагини рус православ халқи ташкил этади”, — дея қўшимча қилди Патриарх Кирилл.
Изоҳ (0)