Кимё саноатида талаб юқори бўлган маҳсулотлар учун зарур базавий хом ашёнинг деярли барчаси мамлакатда мавжудлиги, ушбу имкониятларни самарали ишга солиш зарурлиги қайд этилди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, кимё соҳасида 3 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилгани маълум қилинди. Давлат раҳбари электротехника саноатида мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш масалаларига тўхталди.
Келгуси йилда тармоқда 2 миллиард долларлик лойиҳани амалга ошириш учун имконият ҳам, маҳсулотлар учун катта бозор ҳам борлиги таъкидланди. Масалан, Саудия Арабистонининг АКWА Power компанияси билан 5 гигаваттли қуёш ва шамол станцияларини қуриш бўйича бошланган лойиҳалар учун кабел керак бўлади. Умуман, ҳозирда бошланган 27 гигаватт қувватли қуёш ва шамол станциялари лойиҳалари доирасида 500 миллион долларлик кабелга эҳтиёж бор.
Шу муносабат билан келгусида Оҳангарон саноат зонасида 120 миллион долларлик 5 та лойиҳани ишга тушириб, 25 минг тонна мисдан кабел ва 1,5 мингта трансформатор ишлаб чиқариш, Бухоро шаҳрида 120 миллион долларлик технопаркни ишга тушириб, 25 миллион долларлик маиший техникаларни маҳаллийлаштириш режалаштирилгани айтилди.
Изоҳ (0)