Америкалик тадбиркор Илон Маск одамлар бошқа сайёраларда яшаши кераклигини айтди. Хусусан, у Марс ва Ойни тилга олди. Бу ҳақда Маск Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида ёзган.
“Инсониятнинг Ойда базаси, Марсда шаҳарлари бўлиши керак, юлдузлар орасида ҳам!” — деди Маск.
У ака-ука Райтлар томонидан яратилган самолётнинг биринчи парвозидан инсонлар Ойга қўнгунига қадар бор-йўғи 66 йил ўтганини, Ойга охирги қўнишдан кейин эса ярим аср ўтганини таъкидлади.
“Бундай узоқ давр цивилизация сифатида инсониятнинг энг юқори ютуғи бўла олмайди”, — деб қўшимча қилди Маск.
Аввалроқ тадбиркорнинг SpaceX компанияси бортида одамлар бор Starship ракетасининг Марсга биринчи парвоз қандай кўриниши ҳақида видеони яратганди.
Изоҳ (0)