Америкалик миллиардер Илон Маск Италияда бўлиб ўтган сиёсий фестивалда инсон Сомон йўли галактикасидаги ягона онгли мавжудот дея фикр билдирди.
Тадбир давомида миллиардер италиялик физик Энрико Ферми томонидан берилган “Ўзга сайёраликлар қаерда?” деган саволга жавоб берди.
“Ҳақиқатга яқин фикр шуки, галактикамизда инсондан ташқари онгли мавжудот кам. Мен ўзга сайёраликлар мавжудлигига ҳеч қандай далил кўрмадим. Катта эҳтимол билан, галактиканинг биз яшайдиган қисмида инсоният ягона онгли мавжудот”, — деди у.
Маскнинг фикрича, онгни чексиз зулматдаги кичик шамга қиёслаш мумкин ва инсоният унинг ўчмаслиги учун ҳамма нарсани қилиши керак.
Изоҳ (0)