Дания парламенти Украинага катта миқдордаги ёрдам пакетини тақдим этиш масаласини кўриб чиқади.
Жумладан, Украинага 1 миллиард евролик танклар ва дронлар етказиб беришни кўзда тутувчи пакет 14 декабрь, пайшанба куни мамлакат парламентига тақдим этилади.
Бу ҳақда Дания бош вазири Метте Фредериксен маълум қилди.
“Эртага Дания парламентига 1 миллиард евролик ҳарбий ёрдам пакети тақдим этилади. Пакетга Украинага ҳозир зарур бўлган нарсалар киради: ўқ-дорилар, танклар, дронлар”, — деди Дания бош вазири.
Изоҳ (0)