News cover

“Тошкент халқаро молия маркази 2027 йил бошидан ишга туширилади” — Жамшид Хўжаев


Ўзбекистонда 2027 йил бошидан Тошкент халқаро молия маркази иш бошлайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев 5 май куни Самарқандда ўтаётган Осиё тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши доирасидаги учрашувда маълум қилди.

“Дарё” мухбири хабарига кўра, ҳукумат расмийси айни пайтда марказни ташкил этиш ишлари кетётаганини билдирган.

“Бу марказ фаолияти бўйича президент фармони қабул қилинган. Ҳозир конституциявий қонун ишлаб чиқилмоқда. 2027 йил бошига қадар Ўзбекистон тўлиқ фаолият юритадиган халқаро молия марказини ишга туширади. У Англия ва Уэлс ҳуқуқи асосида ишлайди, ўзининг мустақил суди ва тартибга солиш тизимига эга бўлади”, деди бош вазир ўринбосари.


Фото: Осиё тараққиёт банки

Жамшид Хўжаевнинг айтишича, марказ рақобатбардош солиқ тизимини таклиф этади. Жумладан, инвесторларга корпоратив, дивиденд ва капитал ўсиш солиқларидан узоқ муддатли имтиёзлар берилади. Тузилма қуйидаги молиявий хизматлар платформасини тақдим этади:

  • активларни бошқариш;
  • капитал бозорлари;
  • исломий молия;
  • финтеч;
  • оилавий офислар.
“Осиё тараққиёт банки мутахассисларини ушбу марказни барпо этишда яқин ҳамкор бўлишга таклиф қиламиз”, деди ҳукумат расмийси.
Фото: Осиё тараққиёт банки

Аввалроқ марказ резидентлари учун капитал ҳаракати эркинлиги, валюта операцияларини чекловларсиз амалга ошириш ҳамда соддалаштирилган виза тартиби жорий этилиши
маълум қилинган
2026 йил 31 март куни “Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисида”ги президент фармони имзоланганди. Марказ инвестициялар жалб қилиш билан шуғулланади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2030-йилгача марказ орқали иқтисодиётга қўшимча 20–25 миллиард доллар жалб этиш, ялпи ички маҳсулот ўсишига ҳар йили 1 фоизгача ҳисса қўшиш, 15 мингтагача юқори малакали иш ўрни яратиш ва 10 минг нафар мутахассис малакасини ошириш мумкин.

Ўзбекистон йирик тадбирга мезбонлик қилмоқда


Жорий йил 3-6 май кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши ўтказилмоқда. Тадбирга халқаро молия институтига аъзо бўлган 69 та давлатдан вакиллар, хусусий сектор ҳамда қатор соҳалар мутахассислари келган. Кеча, 4 май куни ташкил этилган очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ОТБ президенти Масато Канда иштирок этди.

Саммит доирасида Ўзбекистон президенти ва ОТБ раҳбари шериклик шартномасини имзолади. Ҳужжатга асосан, банк мамлакатда 2030 йилгача мўлжалланган янги дастур лойиҳалари учун жами 12,5 миллиард доллар ажратади.

Бугун, 13:55

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: