Россия қўшинлари Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми давомида озод қилинган икки қишлоқни қайта эгаллаб олди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Старомайорское ва Урожайное қишлоқлари Донецк вилоятининг ғарбида Запорожье вилояти билан чегара яқинида жойлашган. Украина қуролли кучлари уларни ёзда шиддатли жанглар пайтида қарши ҳужум доирасида озод қилган. Bild ҳарбий эксперти Юлиан Рёпкенинг сўзларига кўра, Россия армияси энди уларни қайта эгаллаб олган.
Украина дрон тасвирлари Россиянинг 2023 йил июль ойи охири ва август ойи ўрталарида Украина қарши ҳужуми давомида озод қилинган Старомайорское ва Урожайное шаҳарлари қайтариб олингани ҳақидаги даъволарини тасдиқлайди. Кадрларда рус қўшинлари марказий кўчалар бўйлаб ҳаракатланаётгани ва шимолдан ўқ узаётгани акс этган, — деб ёзади Рёпке.
Изоҳ (0)