Қозоғистонда 9 декабрь куни совуқ туфайли йўлда қолиб кетган автобусдан 28 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
Маълум қилинишича, автобус ноқулай об-ҳаво сабабли Оқмола вилоятида, Остона—Петропавловск автомобиль йўлининг назорат-ўтказиш пунктида тўхтаб қолган. Эвакуация қилинганларнинг 26 нафари Тожикистон, икки нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Йўловчилардан бирининг айтишича, фуқаролар автобусда 3 соатдан ортиқ тўхтаб қолган. Улар Кокшетау шаҳридаги исиниш пунктига олиб келиниб, овқат ва ётоқ билан таъминланган.
Изоҳ (0)