“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Винисиус Жуниор ва Эдуардо Камавинга қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берди.
Мадридликларнинг иккала футболчиси ҳам жароҳат олган.
“Винисиус ва Камавингани 2024 йилгача кутишимизга тўғри келади, лекин улар Ла Лигада танаффусдан кейин сафга қайтади деб ўйлаяпман”, — дейди италиялик мутахассис.
Мадрид клуби 21 декабрда “Алавес”га қарши учрашувдан сўнг қишки танаффусга кетади. 2024 йилдаги илк ўйин эса 3 январь куни “Мальорка”га қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)