Жиззах вилоятида тергов ва суд органларидан яширинган 17 киши ушланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида 3 нафар шахс қўлга олиниб, 12 нафар шахсга жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди. Худди шундай вилоят ҳудудида тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил 20 нафар шахснинг яшаш манзилларида махсус профилактик тадбирлар ўтказилди. Натижада ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келган 10 нафар шахс аниқланди.
Изоҳ (0)