Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг шафқатсизлиги фаластинликларни жамоавий жазолаш учун асос бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги вазиятга бағишланган йиғилишида маълум қилди.
“ҲАМАС томонидан содир этилган ваҳшийлик ҳеч қачон Фаластин халқининг жамоавий жазоланишини оқлай олмайди. ҲАМАСнинг Исроилга ракета ҳужумлари ва тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланиши уруш қонунларига зид бўлса-да, бундай хатти-ҳаракатлар Исроилни жавобгарликдан озод этмайди. Халқаро гуманитар ҳуқуқ фуқароларни ҳимоя қилиш, мутаносиблик ва эҳтиёткорлик тамойилларига риоя қилиш мажбуриятини ўз ичига олади”, — деди у.
Аввалроқ Антониу Гутерриш Ғазо секторида Фаластин-Исроил можароси авж олганидан бери БМТнинг 100 нафардан ортиқ ходими ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)