Тошкент вилояти Бекобод туманида ЙПХ ходимларидан қочишга уринган ҳайдовчи машинасидан мингдан ортиқ пиротехника воситалари топилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 7 декабрь куни Бекобод тумани ҳудудида жойлашган “Ойбек” ЙПХ масканида тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Cobalt ҳайдовчиси инспекторнинг ишорасига бўйсунмай, йўналишида давом этган. Ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида тўхтатилган ҳайдовчи Ф.Қ. бошқарувидаги машина юкхонасида 1988 йилда туғилган фуқаро
З.Б. (аёл)га тегишли бўлган 1 104 қути турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)