Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига об-ҳавонинг ёмонлашуви муносабати билан хавфсизлик чораларига риоя қилишни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
“Казгидромет” 7–9 декабрь кунлари Республикада ҳаво ҳарорати 42 даражагача совишини прогноз қилган.
“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилади. Довул ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинганда, айниқса, тунги вақтда пиёда ва узоқ жойларга саёҳат қилишдан сақланинг. Магистрал йўлларда об-ҳаво шароити ва транспорт чекловлари ҳақидаги маълумотларни кузатиб боринг. Болаларни қаровсиз қолдирманг. Барча ҳодисалар 112 ёки 101 рақамига қўнғироқ қилишни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Декабрь ойи давомида Қозоғистоннинг кўп қисмида совуқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Мамлакатнинг шимолий ярмида қор ёғиши, жанубий вилоятларда эса ёмғир ёғиши ва қорга айланиши прогноз қилинган.
Изоҳ (0)