• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Қўрғон сирлари” — йилнинг энг яхши сериали. Турк киноси “Оскар”и— “Олтин капалак” мукофоти ўз эгаларига топширилди (фото)

    Туркияда 3 декабрь оқшомида “Олтин капалак” мукофотининг 49-тақдирлаш маросими ғолиблари аниқланди. Маросим 1972 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Унда йил давомида экранга чиққан фильмлар ғолиблик учун кураш олиб боради ва энг яхшилари мухлислар томонидан аниқланди. Бу йилги маросим ҳам таассуротларга бой ўтди ва унда кўплаб таниқли меҳмонлар иштирок этди.

    “Энг яхши сериал жуфтлиги” — “Қўрғон сирлари”

     

    Икки мавсум давомида юқори рейтингларда бўлиб келган “Қўрғон сирлари” картинаси ғолиб деб топилди. Бу мавсумда бизни бир оз тушкунликка солишига қарамай сценарий муаллифини ўзгартириб, яна жадвалда биринчиликка қайтди.

    “Йилнинг энг яхши актрисаси” — Пинар Дениз

    Актриса кетма-кет иккинчи йил ғолиб бўлгани ноёб воқелик. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, Пинар Лотин Америкасидаги Produ Awards’да “Энг яхши хорижий актриса” мукофотини ҳам қўлга киритган.

    “Мен икки йил кетма-кет энг яхши актриса мукофотини олганимдан жуда ҳам хурсандман. Тадбирда иштирок этган барчага катта раҳмат” — дейди Пинар.

    Шунингдек, актриса “Ҳукм” сериали ижодкорларига миннатдорчилик билдириб, унга ишонганликлари учун раҳмат айтди.

     

    “Йилнинг энг яхши актёри” — Салиҳ Бадемжи

    Солиҳ Бадемжи “Клуб” сериалидаги ноодатий хонанда Селим роли учун энг яхши актёр деб топилди. Солиҳ кўп қиррали актёр, у номинацияга 3 та персонаж образи билан иштирок этди. Бу йил Netflix учун иккита рақамли лойиҳа — “Клуб” сериалининг 2-мавсуми ва “Тикувчи” сериясининг 3-мавсуми чиқди. Ҳозирги кунда актёр “Тилаклар тоши” теленовелласида қатнашмоқда.

     

    “Эришган ютуқлари учун” — “Ҳукм сериали”

    Бу йилги маросимда “Ҳукм” сериали “Эришган ютуқлари учун” номинацияси ғолиби бўлди. Уч мавсумдан буён лойиҳа юқори марраларни сақлаб келмоқда ва нафақат Туркияда, балки бутун дунёда эътирофга сазовор бўлмоқда. Яқинда сериал ижодкорлари “Эмми” мукофоти билан тақдирланган эди.

     

    “Энг яхши сериал жуфтлиги” — Серенай Сарикая ва Кивонч Татлитуғ

    Серенай Сарикая ва Киванч Татлитуғ жуфтлиги “Оила” сериалидаги роли учун ғолиб деб топилди. Серенайнинг актрисалик фаолияти анча салмоқли бўлса ҳам, проект Киванч Татлитуғ карьерасида катта бурилиш бўлди. Сериалнинг ўзи ҳам “ёндирмоқда”.

    “Романтик комедия сериалидаги энг яхши актёрлар” — Ҳафсанур Санжактутан ва Керем Бурсин

    Керем ва Ҳафнасур ўртасидаги ишқий муносабатлар ҳақидаги тинимсиз миш-мишлар туфайли жуфтлик тақдирлаш маросимида ҳам бирга қатнашди. Керем Бурсин ўз нутқида турк ва инглиз тилларини аралаштириб ҳаяжон билан гапиргани ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзуга айланди.

    “Энг яхши романтик комедик сериал” — “Агар кучли севсанг”

    Сериал Туркияда жуда паст рейтингда бўлишига қарамай ғолиб бўлди.

    “Энг яхши комедик актриса” — Эжем Эркек

    Актриса бунга қадар ҳам “Ҳимоячи” сериалидаги роли учун 2020 йилда “Олтин капалак” мукофотининг 46-маросимида айнан шу номинация бўйича ғолибликни қўлга киритган. Эжем Гулдур-Гулдур шоусида иштирок этганидан сўнг, турк оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама қилинган актрисалардан бирига айланди. Мухлислар унинг пародия қобилиятини юқори баҳолади. Бу йилги маросимда Эжем Эркек “Гўзал кунлар” сериалидаги роли учун энг яхши деб тан олинди.

    “Энг яхши комедик актёр” — Чағлар Чорумлу

     

    “Йилнинг энг яхши режиссёри” — Кетче / Ҳоқон Кирвавач “Клюква шарбати” сериали

     

    “Энг яхши ссенарист” — Мелис Живелек ва Зейнеп Гур “Клюква шарбати” сериали

     

    “Энг яхши митти актёр” — Ада Эрма

    У “Клуб” сериалида Исмет ва Рашелнинг кичик қизи ролини ижро этган.

    “Интернетдаги энг яхши сериал” — “Клуб”

    “Шарқ юлдузи” номинацияси бўйича тақдирланганлар:

    Сила Туркоғлу — “Клюква шарбати”

     

    Симай Барлас — “Ёввойи”

     

    Озғэ Яғиз — “Сафир”

     

    Жанер Тончу — “Тропик”

     

    07.12.2023, 13:04   Изоҳ (0)   31360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Туркия «Оскар»и — «Олтин капалак» мукофоти ғолиблари аниқланди

    06.12.2022, 21:12

    “Ҳукм” турк сериали халқаро Эмми мукофотига сазовор бўлди

    29.11.2023, 15:20

    Эвжен ва Ўзчивит, Эрчел ва Бурсин: бир-бирини суратга олиш майдончасида севиб қолган турк сериалидаги жуфтликлар (фото)

    06.12.2023, 09:47

    Голливуд юлдузи Николас Кейж кинодаги фаолиятини якунлашини маълум қилди

    07.12.2023, 12:03

    Ҳаётдаги тенденцияларни ўзгартириб юборган 7 та фильм

    06.12.2023, 15:30

    2023 йилда бюджети 200 млн доллардан кўпроқ 13 та фильм тақдим этилди. Улардан фақат биттаси киностудияга даромад келтирди

    06.12.2023, 13:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.