Хитойда тарқалаётган ва биринчи навбатда болалар касалланаётган ковидга ўхшаш респиратор касаллик ХIX асрнинг унутилган касаллиги бўлиши мумкин. Бу ҳақда Mirror хабар берди.
Ушбу вирус бир неча ҳафтадан бери Хитойда тартибсизлик келтириб чиқармоқда, айрим мамлакатлар пандемия такрорланишидан қўрқади. Ҳозирча вирус асосан болаларда тарқалмоқда, аммо Ҳиндистон каби қўшни давлатлар расмийлари аллақачон чора кўришга тайёрланмоқда.
Ҳолат юзасидан Индонезия олимлари биринчи марта 1898 йилда кашф этилган микоплазма пневмония симптомларини лабораторияда текшириб кўришни режалаштирмоқда. Бу касаллик, бошқалар каби, ҳайвонлардан одамларга ўтган. Бу қандай касаллик экан ҳақида ҳозирча аниқ тасдиқланмаган. Аммо у биринчи марта ХIX асрнинг охирида қорамолларда пневмония тури сифатида аниқланган.
Кейинчалик, у 1944 йилда товуқларда аниқланган, кейин касаллик одамларга юқиши қайд этилган ва “юрувчи пневмония” деб номланган. У пневмониянинг бир тури бўлиб, уни одамлар кундалик турмуш тарзини ўзгартирмасдан юқтириши мумкинлигига ишонилган.
Индонезия соғлиқни сақлаш вазири Буди Гунади Садикин яқин орада вирус тести бошланишини айтди. Бу Хитойда микоплазма бактериал инфекцияси ҳолатлари кўпайганидан кейин амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)