АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўз риторикасини ўзгартирди ва одамларни Жо Байденнинг ақлий қобилиятлари устидан кулмасликка чақирди. Бу ҳақда Трамп Айовадаги тарафдорлари билан учрашувда маълум қилди.
“Когнитив жиҳатдан у унчалик яхши ҳолатда эмас. Лекин бу жуда кулгили эмас, бу ҳақда ҳазил қилмаслик керак. Бунга жиддий ёндашиш керак, чунки биз ядровий қурол бўйича буйруқ бериши мумкин бўлган инсон ҳақида гапиряпмиз. Бу умуман кулгили эмас”, — деди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп.
Бир ҳафта олдин энергетика компанияси ходимлари билан учрашув чоғида Жо Байден улардан бирининг қўлида масофадан бошқариш пультини кўрди. Америка Қўшма Штатлари президенти худди шундай пультни денгиз пиёдаси вакили унинг ортидан доимо кўтариб юришини, исталган пайтда бутун дунёни портлатиб юбориши мумкин бўлган кодга эгалигини айтиб ўтди.
Кейинчалик президент матбуот хизмати Байденнинг бу сўзларини ҳазил деб атади.
Изоҳ (0)