Тошкент вилоятида Хитой билан ҳамкорликда электромобил ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Хитойнинг Шандун провинциясида бўлиб ўтаётган икки томонлама музокараларда бу ҳақида дастлабки келишувга эришилди. Дастлабки босқичда йиғув цехи қурилади, иккинчи босқичда эса ишлаб чиқариш жорий этилади. Лойиҳага 2024 йили старт берилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)