“Реал” яна бир бор Килиан Мбаппени сотиб олишга ҳаракат қилади.
Агар 1 январга қадар француз “ПСЖ” билан шартномани узайтирмаса, Мадрид клуби у билан музокара ўтказишга уриниб кўради.
“Реал” Мбаппенинг онаси ва агенти Файза Ламари билан боғланади ва футболчи қарорни қабул қилиши учун 15 кун вақт беради. Мадридликлар бундан буён узоқ муддат кутишга хоҳламаяпти. 15 январга қадар Килиан жавоб бериши лозим.
Агар Париж клуби ҳужумчиси ушбу муддат ичида жавоб бермаса, “Реал” “Манчестер Сити” футболчиси Эрлинг Ҳоландга эътиборини қаратади.
Изоҳ (0)