• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўкада 36 ёшли фуқарони уриб ўлдирган Жиноят қидирув бўлими бошлиғи, унинг икки ходими ва “участкавой”га суд ҳукми ўқилди

    Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги ички ишлар биносида ўғриликда гумонланиб, калтакланган, қийноққа солинган 36 ёшли Усмон Салимбоев кўп ўтмай вафот этгани хабар берилганди. Ички ишлар вазирлигининг ўша пайтда берган баёнотига кўра, ўғриликда гумонланган фуқаро ноқонуний тарзда, тергов хонасида эмас, хизмат хонасида сўроқ қилинган. Сўроқ давомида калтакланган, қийноққа солинган фуқаро ўша куни тунда вафот этган. Тошкент вилояти суди ахборот хизмати масъули Шерзод Худойбердиевнинг “Дарё”га маълумот беришича, марҳум ўлимида гумондорларга суд ҳукми ўқилган. 

    Суд жараёни.
    Фото: Шерзод Худойбердиев

    2023 йилнинг 1 декабрь куни айбдорларга ҳукм ўқиган Жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман суди терговида аниқланишича, 2023 йилнинг 3 июнь куни соат тахминан 22:00 ларда гумонланувчи Усмон Салимбоев Бўка туман ИИБ Жиноят қидирув бўлимининг тезкор ходимлари томонидан процессуал тартиб бузилган ҳолда махсус сўров хонасига эмас, балки хизмат хонасига олиб чиқилиб, бошқа жиноятга алоқадорлиги бўйича суриштирув ўтказилган. Жараёнда фуқаронинг соғлиғи ёмонлашиб, кейинчалик ўлим ҳолати юз берган. 

    Тайинланган бирламчи суд-тиббий экспертизасининг ташхисига кўра, марҳумнинг танасида тан жароҳатлари борлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 235-моддаси 3-қисми (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, воқеага алоқадор бўлган икки нафар тезкор ходимлар — Ж.Д. ва Ғ.Ш.лар ҳибсга олинган.

    Суд жараёни.
    Фото: Шерзод Худойбердиев

    Ҳукмда айтилишича, фуқаронинг ўлимига тўрт нафар ходим айбдор деб топилган бўлиб, уларнинг бири Бўка тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи бўлган 37 ёшли Ж.С., қолган икки нафари бўлимнинг тезкор вакиллари — 38 ёшли Д.Ж. ҳамда 31 ёшли Ш.Ғ. бўлган. Шунингдек, мазкур жиноят ишида Бўка тумани ИИБ профилактика инспектори 31 ёшли С.Т. тўртинчи вакил бўлган. 

    Суд хулосасига кўра, Бўка тумани ИИБ ЖҚБ бошлиғи бўлган 37 ёшли Ж.С. Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” (мансабга совуққонлик билан қараш) банди, 234-моддаси 1-қисми (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш), 235-моддаси 2-қисми (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Ва унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

    Суд жараёни.
    Фото: Шерзод Худойбердиев

    38 ёшли тезкор вакил Д.Ж. ва 31 ёшли Ш.Ғ. Жиноят кодексининг 234-моддаси 1-қисми ва 235-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, ҳар бири 8 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Бўка тумани ИИБ профилактика инспектори С.Т. эса Жиноят кодексининг 235-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Уларнинг барчаси 3 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

    06.12.2023, 14:23   Изоҳ (0)   25447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Прокурор «Чироқчи воқеаси» айбдорларини 10 йилга озодликдан маҳрум қилишни, гаров эвазига очиқда қолган уч нафар айбланувчини ҳам суд залидан қамоққа олишни сўради...

    18.09.2020, 11:10

    «Чироқчи воқеаси» айбдорларига суд ҳукми ўқилди. Гаров эвазига очиқда қолган «участкавой»лар ҳам қамоққа олинди

    21.09.2020, 16:44

    «Чироқчи воқеаси» бўйича яна 2 нафар ИИБ ходими 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани айтилмоқда

    26.04.2021, 22:39

    Ўзбекистон прокуратура органлари аралашуви натижасида энергия ресурслари билан боғлиқ 300 га яқин муаммо бартараф этилди

    06.12.2023, 13:50

    “Ўзгидромет” 7 декабрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    06.12.2023, 13:35

    Silk Avia янги авиачипта нархларини эълон қилди, бу аввалгиларига қараганда анча арзон!

    06.12.2023, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мия иссиқни ёмон кўради” — нейропсихолог олим

    Саломатлик | 23 июн, 13:12

    Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро индексда бир йилда 17 поғонага кўтарилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 12:58

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев неварали бўлди, Рашид Холиқов ўғлига қимматбаҳо автомобиль совға қилди, Шаҳло Алижоновага Marry me ташкиллаштиришди

    Шоу-бизнес | 23 июн, 12:44

    Исроилни тарк этмоқчи бўлганлар учун парвозлар йўлга қўйилди

    Дунё | 23 июн, 12:38

    Ўзбекистонда қимор ўйинларини реклама қилган 4 нафар вайнер судга берилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 12:30

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

    Реклама | 23 июн, 10:30

    Винисиус “Реал” билан узоқ муддатли битим имзолайди

    Спорт | 23 июн, 12:25

    Суратга олиш жараёнида ҳомиладорлигини яширган актрисалар 

    Кино | 23 июн, 11:54

    Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди 

    Дунё | 23 июн, 11:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.