Россия Украина бўйича музокаралар столига ўтиришга ҳали ҳам тайёр. Бу ҳақда РTB телеканалига Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ма`лум қилди.
“Президентимиз биз учун энг асосийси ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришиш эканлигини қайта-қайта таъкидлади. Ва, албатта, биз буни биринчи навбатда сиёсий ва дипломатик воситалар орқали қилишни афзал кўрардик. Шунинг учун биз музокараларга тайёрмиз”, — деди Дмитрий Песков.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, Украинанинг ўзи аввалги музокараларни тўхтатган. “Уларнинг ўзлари буни Британиянинг буйруғи билан амалга оширилганини тан олишди. Шундай экан, вазият аниқ”, — деди Песков.
Дмитрий Песков Киев ва Москва ўртасидаги кейинги мулоқот Ғарб давлатларидан бирининг ҳудудида бўлиши мумкинлигига ишонмаслигини маълум қилди.
“Бундай бўлиши фақатгина назарий хулоса холос”, — деди Дмитрий Песков.
Изоҳ (0)