Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Сербия президенти Александр Вучичнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни 2025 йил октябрь ойида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, фармацевтика, кимё саноати, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа кўплаб муҳим тармоқларда кенг кўламли кооперация дастурини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартибини илгари суриш мақсадида 2026-йилда Белград шаҳрида ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.
Уюшган меҳнат миграцияси, маданият ва таълим соҳаларидаги шериклик масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини муҳокама қилди.