Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди.
Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йили январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди. Шунингдек, давлат рабҳари 2019 йил августда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги 17 йиллик фаолиятидаги биринчи меҳнат таътили экани таъкидланган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти томонидан барча маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарларининг меҳнат таътилига чиқиши ва даволанишини 2 босқичда ўтказиш маъқуллангани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистондаги амалдаги қонунчиликка кўра вилоят ҳокимлари ҳукумат қошидаги тиббиёт бош бошқармаси рўйхатида туради. Уларга зарур ҳолатларда тиббий диагностика қилиш, даволаш, умуман олганда, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мазкур бошқарма зиммасида.
Изоҳ (0)