Қирғизистонда қалбаки пулларнинг ноқонуний муомаласи билан шуғулланган трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, 24.kg хабар берди.
Терговда аниқланишича, улар Ўзбекистон ва Туркия фуқаролари билан олдиндан тил бириктириб, Қирғизистон ва Ўзбекистонда қалбаки долларларни қайта сотган. Банкноталар Туркияда чоп этилган. Хавфсизлик хизмати ходимлари аллақачон уларнинг савдодаги шерикларини аниқлашмоқда.
“Икки республика ҳудудида қалбаки пул ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган шахсларни аниқлаш, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда”, — дея қўшимча қилди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Изоҳ (0)