1 декабрь тонгида ўт очишни тўхтатиш келишуви тугаганидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 109 киши ҳалок бўлди, яна юзлаб кишилар яраланди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Қудра департаментнинг Telegram каналида маълум қилди.
Бир неча соат олдин 60 кишининг ўлими ҳақида хабар берилган эди.
Исроил мудофаа кучлари ҲАМАСни провокациялар ва Исроил ҳудудини ўққа тутишда айблади. Қуруқликдаги операцияларнинг қайта тикланиши ҳали эълон қилинмаган. Исроил Ғазо секторидаги нишонларга ҳаводан ҳужумлар уюштирмоқда.
Келишув доирасидаги сулҳ 24 ноябрь куни кучга кирганди. Ўтган вақт давомида ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик асирларга алмаштирилди.
Дастлаб сулҳнинг амал қилиш муддати тўрт кун бўлиши керак эди, кейин томонлар воситачилигида у узайтирилди.
Изоҳ (0)