Францияда депутатлар бош вазир Элизабет Борнни парламент биносида электрон сигарет чеккани учун танқид қилишди.
Қуйи палата йиғилишида Unbowed France партиясидан депутат Каролин Фиа тўғридан тўғри Миллий ассамблея мажлислар залида чекаётган ҳукумат раҳбарига мурожаат қилди.
“Бу ерда биз қонунларни ёзамиз, биз қонундан юқори эмасмиз. Кимдир сизга мурожаат қилганда мажлис залида чекиш – нафратдир”, дея унинг сўзларини келтиради AFP.
Депутат 2007 йилдан бошлаб Францияда жамоат жойларида чекишни тақиқлаш жорий этилгани, Бурбон саройи ҳам бундан мустасно эмаслигини эслатди.
Сешанба куни Франция соғлиқни сақлаш вазири Ореллан Руссо республикада чекишга қарши кураш режасини тақдим этди. Ҳужжатга кўра, пляжлар, ўрмонлар ва боғларда тамаки чекиш тақиқланади.
Изоҳ (0)