АҚШда нефть қазиб олиш даражаси сентябрь ойида сўнгги олти ойга нисбатан максимал 1,7 фоизга ўсди ва рекорд даражага — кунига 13,24 миллион баррелга етди. Бу ҳақида Энергетика маълумотлар бошқармаси маълум қилди.
Financial Times АҚШнинг сентябрдаги кўрсаткичини жаҳон тарихидаги энг юқори кўрсаткич деб атади.
![](/static/2023/нефт85.jpg)
Техасда сентябрь ойида нефть қазиб олиш беш ой ичида биринчи марта пасайиб, (0,1% га), июль ойидан бери минимал даражага етди (5,57 миллион баррел).
Нью-Мексикода нефть қазиб олиш 1,1 фоизга ўсди ва кунига 1,82 миллион баррелни ташкил этди, Шимолий Дакотада эса 6,5 фоизга ўсди ва 3,5 йил ичида максимал 1,3 миллион баррелга етди.