“Махсус ҳарбий операция” зонасидаги имомларга ҳарбий хизматчилар билан тенг ҳуқуқлар берилиши керак. Бу ҳақда Россия Муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Рушан Аббясов “Говорит Москва” радиостанцияси билан суҳбатда маълум қилди.
Муфтий жанговар ҳудудларда имомларнинг мавқеини мустаҳкамлашга чақирди. У ислом уламолари Украинадаги урушда бошиданоқ қатнашиб келаётгани, нафақат мусулмон диндорлар билан суҳбатлар олиб бориши, балки гуманитар юкларини ҳам узатишини билдирди.
“Улар ҳам ўз ҳаётларини хавф остига қўяди, чунки (ҳаво ҳудудида) парвозлар қайд этилади. Улар ҳам ҳарбий хизматчилар билан бирга бўлади. Бугунги кунда имомларимиз волонтёрлар каби давлат олдидаги мақоми белгиланмаган”, — дейди муфтий.
Аббясов барча динлар вакиллари тегишли таклифни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Муфтий бу ғоя қонунчилик ташаббусига айланишига умид билдирди.
Изоҳ (0)