Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 17,96 сўмга пастлаб, 12 297,88 сўм бўлди. Евро 7,07 сўмга ошиб, 13 496,92 сўм бўлди. Рубль 0,72 сўмга тушиб, 138,27 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 315 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
24 ноябрь куни доллар расмий курси илк бор 12 300 сўмдан ошганди.
Изоҳ (0)