“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-турида “Лейпциг” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда Эрлинг Ҳоланд ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шу тариқа норвегиялик футболчи турнирдаги 35 ўйинидан сўнг голларини 40 тага етказди.
Бу борада Ҳоланд рекорд қайд этди. Шу вақтга қадар ҳеч бир футболчи 40 лик маррага бунчалик тез етиб бормаган.
Шунингдек, Эрлинг 23 ёш 130 кунлигида гол уриб, 40 та гол урган энг ёш футболчига айланди. Бунга қадар рекорд “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппега тегишли эди.
Изоҳ (0)