Халқаро ҳамжамият Фаластин — Исроил келишувини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириши керак, бу Фаластин давлатини яратишни ўз ичига олади, деди АҚШ президенти Жо Байден.
“Келажакка назар ташласак, Яқин Шарқдаги доимий зўравонликка чек қўйиш зарурлигини тушунамиз”, — деди у Массачусецдаги матбуот анжуманида.
Байденнинг сўзларига кўра, бу йўлда “икки давлатнинг (Исроил ва Фаластин) бирга яшаши режасини амалга ошириш учун фаолроқ ҳаракат қилиш керак.
“Икки халқ учун иккита давлат”, — деб таъкидлади АҚШ президенти.
Унинг фикрича, айнан шундай вариант исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида тинч-тотувликни истамайдиган ҲАМАС каби ҳаракатлар учун хавфли.
АҚШ ва Исроил Ғазо сектори келажагининг учта вариантини кўриб чиқмоқда.
Биринчи вариант Яқин Шарқ мамлакатларига сектор устидан вақтинчалик назоратни бериш ва АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия қўшинлари жойлаштириш;
Иккинчи вариант кўп миллатли кучлар ва кузатувчиларга ўхшаш миссиянинг секторда тинчликпарвар кучлари фаолият юритиши;
Учинчи вариант — Ғазо секторини БМТ шафелигида вақтинчалик бошқариш.
Изоҳ (0)