Украина Қуролли Кучлари 21 ноябрь кечаси Одесса вилоятида Россия томонидан учирилган камёб разведка дронини уриб туширди. Mohajer-6 номли дрон Эрондан сотиб олинган. Бу ҳақда мамлакат Ҳаво кучлари қўмондонлиги ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
![](/static/2023/Fozilbek/photo_2023-11-22_11-01-44.jpg)
Хабарда айтилишича, дрон денгиз устида уриб туширилган. “2023 йил 21 ноябрь куни Одесса вилоятида Жануб ҳаво қўмондонлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа куч ва воситалари ёрдамида Mohajer-6 разведка дрони йўқ қилинди”, — дейилади хабарда.
Mohajer-6 учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаси зарбалар бериш ва разведка ишлари учун мўлжалланган. У бошқарилувчан тўртта ракетани ва 100 килограммгача аппаратурани кўтара олади. Дроннинг парвоз узоқлиги 200 километрга етади, ишлаш давомийлиги — 12 соатгача. Максимал парвоз баландлиги — 5,4 километр.
ОАВ маълумотларига кўра, Россия Эрондан бу каби дронларнинг 30 тасини сотиб олган. АҚШ медиаси бу ҳақда 2022 йил сентябрда ёзганди. Ўшанда биринчи Mohajer-6 Украина жанубида уриб туширилган эди.
Россия қўшинлари 10 ноябрь кечаси Украина ҳудудига олтита Shahed-136/131 камикадезде дронларини, шунингдек, Х-31 ва Х-59 бошқарилувчан авиация ракеталари билан ҳужум уюштирганди. Учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмалари Краснодар ўлкаси, ракеталар эса Херсон вилоятининг эгаллаб олинган ҳудудидан учирилган.
Изоҳ (0)