Исроил армияси Ғазодаги Ал-Шифо касалхонаси остида аниқланган ҲАМАС туннелини намойиш қилди. Бу ҳақда Тimes of Israel хабар берди.
Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, Ал-Шифони назоратларига олишларидан олдин ҳам касалхона остидан туннел ўтганини айтган, аммо буни исботлаш учун ҳужжатли далиллар бўлмаган. Туннел ёнида Исроил қўшинлари ичида қуроллар бўлган ҲАМАСнинг пикап машинасини аниқлаганини айтилмоқда.
Аниқланган туннел шахтаси тахминан уч метр чуқурликдан бошланадиган спирал зинапояга эга ва у туннел тармоғининг бир қисмига етгунча яна етти метрга тушади. Туннел 5 метр пастликка тушади, кейин ўнгга бурилади ва яна 50 метр давом этади.
Туннел охирида, Исроил армияси маълумотларига кўра, отишмага мўлжалланган портлашга қарши эшик бор.
“Бу турдаги эшиклардан ҲАМАС Исроил армияси уларнинг штаб-квартираси ва унинг ерости мулкига киришини тўсиб қўйиш учун фойдаланади”, — деди Исроил армияси.
Изоҳ (0)