ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишда тараққиёт борлигини айтди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Ҳаниянинг сўзларига кўра, келишув тафсилотлари яқин соатларда ошкор этилиши мумкин.
“ҲАМАС Қатардаги биродарлар ва воситачиларга (сулҳ бўйича) ўз муносабатини билдирди, биз сулҳ битими тузишга яқинлашмоқдамиз”, — деди ҲАМАС.
Фаластин гуруҳининг баёноти Оқ уйнинг қуйидаги баёнотини тасдиқлайди:
“АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби 20 ноябрь куни ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тугашига яқинлигини айтди, бироқ потенциал келишув тафсилотлари ҳақида гапиришдан бош тортди”.
Манбаларнинг CNN телеканалига айтишича, Қатар воситачилигида АҚШ, Исроил ва ҲАМАС ўртасида бир неча ҳафта давом этган музокаралардан сўнг, баъзи гаровга олинганларни озод қилиш ва жанговар ҳаракатларни вақтинчалик тўхтатиш бўйича келишувга эришилиши мумкин.
Al-Arabiya телеканали ҲАМАС вакилига таяниб, Қатар воситачи сифатида иш олиб бораётган келишув тафсилотларини яқин соатларда ошкор қилиши кераклигини хабар қилмоқда.
Изоҳ (0)