АҚШ Мудофаа вазирлигининг Украинага қурол-яроғ учун ажратаётган пули тугамоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
“Пентагон Украинани қурол-яроғ билан таъминлашни давом эттириш учун жорий бюджет доирасида беш миллиард долларга яқин маблағга эга. Бироқ, АҚШ армиясининг ўз захираларини тўлдиришга мўлжалланган бошқа фонд бор-йўғи 1,1 миллиард долларга қисқартирилди, бу Пентагон маблағлари тугашга яқинлашаётганини билдиради”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Европа давлатлари Американинг Киевни молиялаштириш ва ҳарбий ёрдам етказиб бериш ҳажмини алмаштира олмайди. Европа расмийлари, асосийси, Украина 2024 йил ноябрида бўлиб ўтадиган АҚШ сайловларигача туриб бериши кераклигини айтди. Бу вақтгача Украина ва Россия ўртасида жиддий музокаралар бўлиши даргумонлигини тахмин қилинган.
WSJнинг ёзишича, Ғарб қурол ишлаб чиқаришда Россия билан рақобатлаша олмайди. Ғарб расмийлари Украинага етказиб берилган ҳеч қандай қурол тизими Киевга “жанг майдонида сезиларли устунликни таъминламаганини” айтган.
Изоҳ (0)