• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Мен бундай муносабатга лойиқ эмасдим”. Машҳур хонанда Бритни Спирс ўзининг хотира китобида папарацсилар таъқиби, хиёнат ва отаси васийлигидаги 13 йил ҳақида сўзлаб берди

    2023 йилнинг 24 октябрида машҳур хонанда Бритни Спирснинг ўтган йиллари ҳақидаги мемуар китоби нашрдан чиқди. Унда сўнгги 20 йилда нималар бўлгани ҳақида батафсил ёзилган. Маълум бўлишича, оламшумул машҳурлик ёш хонандага оғирлик қилган ва у бунинг бадалини ҳалигача тўлаб келмоқда.

     
     
    Фото: Getty Images

    Бритни Спирс 2000 йилларнинг бошларида энг машҳур қўшиқчилардан бири эди. Дастлаб у ҳаётини саҳна билан боғлашни орзу қилмаган. Бироқ продюсерлар қиздаги потенциални кўриб, уни “Микки Маус клуби” шоусига таклиф қилишади. Бритнининг карьераси 16 ёшиданоқ ривожлана бошлади. Ўша пайтларда хонанда ҳозиргача севимли бўлган Baby One More Time трекини чиқаради.

    Хонанданинг машҳурлиги кундан кунга орта бошлайди. Аммо ҳар доимгидек қанчалик баланд кўтарилсанг, тушиш шунчалик оғриқли бўлади. Тез орада Бритни муаммоларга дуч кела бошлади. Ёш хонанда бунчалик катта шон-шуҳратга дош бера олмайди ва бу ҳолат отасининг аралашишига сабаб бўлади. 2008 йилдан 2021 йилгача у отасининг қарамоғида яшайди — бу юлдуз учун жуда қийин давр эди.

    Фото: Getty Images

    Ҳозирда хонанда бошидан кечирган даҳшатли кунлардан қутулишга ҳаракат қилмоқда. Мухлисларга аслида нима бўлганини айтиб бериш учун Spirs The Woman In Me (“Мендаги аёл”) деб номланган хотира китобини нашрдан чиқарди. Мазкур китоб биринчи куниёқ машҳурлар ҳақидаги энг кўп сотилган китобга айланди. Бритнининг бу китоби нима ҳақида?

    Спирс яхши қиз бўлганидан афсусланади

    Бритни Baby One More Time трекига клип ишлаганида ҳамма эътиборини унга қаратди. Ҳозирда ҳам уни поп маданиятидаги энг машҳур клиплардан бири деб аташ мумкин. Аммо ўшанда қўшиқчи мактаб ўқувчисининг жуда очиқ образи учун танқид қилинган.

    Фото: Getty Images

    Ёш юлдуз барчанинг эътибор марказида эди, баъзида бу унга ёқмасди ҳам. Қиз доимий равишда папарацсилар томонидан таъқиб қилинади. Бритни учун яна бир муаммо интервью бериш бўлиб, бошловчилар кўпинча унга нотўғри ва ҳатто ҳақоратли саволлар беришарди. Бироқ ўша пайтда бутунлай бошқача вазият эди. Спирс доимо ўзини чегаралар ичида ушлаб туриши, самимий ва дўстона бўлиши, журналистларга ҳурмат билан мурожаат қилиши — яхши қиз образини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиши керак эди.

    “Ўша вақтни эслаганимда ҳақиқатан ҳам орзулар ичида яшаганимни, уни амалга оширганимни тушунаман. Гастрол сафарлари сабаб бутун дунё бўйлаб саёҳат қилдим”, — деб ёзган Спирс. Бироқ у стереотипларга амал қилиш учун беҳуда ҳаракат қилганини тан олади: “Ўшанда кучим бор эди. Афсуски, ундан етарлича фойдаланмаганман, мен исёнчи эмасдим”.
    Фото: Getty Images

    Жастин Тимберлейк билан муносабатлари

    Бритни Спирс болалигидан таниш бўлган Жастин Тимберлейкни бутун вужуди билан севиб қолганини яширмайди. Машҳурлар 1999 йилдан 2002 йилгача бирга бўлишади, уларнинг биргаликдаги чиқишлари ҳақиқий шов-шувга айланади. Аммо ёпиқ эшиклар ортида содир бўлган воқеалар ОАВ ёзган эртакка умуман ўхшамасди.

    Фото: Getty Images

    Тимберлейк ўзининг яккахон карьерасини эндигина бошлаган ва кўп вақтини бола тарбиясига сарфлашини хоҳламасди. Шунинг учун у Бритнини аборт қилишга ундайди. 

    “Мен Жастинни жуда яхши кўрардим. Доим бир кун келиб оиламиз бўлади деб ўйлардим. Бу мен кутганимдан анча тез содир бўлди... Аборт қилиш тўғри қарорми, билмайман. Агар ўзимга қолса, буни ҳеч қачон қилмасдим. Аммо у ота бўлишни хоҳламаслигига шунчалик амин эдики”, — деб ёзган Спирс.

    Шунингдек, хонанда йигитининг унга хиёнат қилганини ҳам айтиб ўтади. Бироқ у Жастинга шунчалик қаттиқ боғлангандики, ҳатто унинг бу қилмишини ҳам кечиради.

    Фото: Getty Images

    Жуфтликнинг ажралиши кутилмаганда содир бўлади: Спирс шунчаки иккита сўздан иборат SMS хабар олади: “Ҳаммаси тугади”. Унинг учун ажралиш яна бир синовга айланади, чунки Жастин бу вазиятдан максимал даражада фойдаланиш учун қўлидан келганини қилади — у машҳур Cry Me A River клипини чиқаради, унда собиқ севгилисини барча муаммоларнинг айбдори сифатида кўрсатади. Ва ҳамма йигитнинг хиёнати ҳақида билишига қарамай, барчасига Спирсни айбдор деб топади. “Мен Луизианада беҳуш ҳолатда эдим, у эса Голливуд бўйлаб хурсанд ҳолда югурарди”, — деб эслайди Бритни.

    Хонанда 2007 йилда сочини қириб ташлаганининг сабабини айтди

    Спирс бир неча бор реабилитация марказида даволанган. Ўша пайтда унинг икки ўғли бор ва Кевин Федерлайн билан ажралиш жараёнини бошдан кечираётганди. Бритни болаларини фақат кўриши мумкин эди, лекин уларни тарбиялай олмасди.

    Фото: Getty Images

    Бунга норозилик сифатида у кескин ўзгаришлар қилишга қарор қилади: “Сочимни калга олдириш ва бошқача ҳаракат қилиш — менинг қарши курашиш усулим эди”. Натижада 2008 йилда суд қарори билан хонанда устидан васийлик белгиланади, бу Жейми Спирснинг отаси ва адвокатига унинг молиявий ҳамда шахсий ишларини тўлиқ назорат қилиш имконини беради.

    Ўшандан бери Бритнига имижини ўзгартириш ва ўзи хоҳлаган ишни қилиш тақиқланган: “Сочларимни ўстириб, формага қайтишим керак эди. Бундан ташқари, эрта ётишим ва улар буюрган дориларни ичишим шарт эди”.

    Бритни Спирснинг отаси қарамоғидаги 13 йили қандай ўтди?

    Бритни Спирс отаси Жейми назорати остида бўлган ўша йилларда қанчалик қийин бўлганини ҳеч ким тасаввур қила олмайди. “Консерваторлик аёллигимдан маҳрум қилди, мени болага айлантирди”, — деб ёзади у.

    Фото: Getty Images
    “Баъзида ўзимни ҳеч кимга керак бўлмаган, тузоққа тушиб қолган катта ёшли аёл каби ҳис қилардим, — дейди қўшиқчи. — Буни тушунтириш қийин, мен қандай қилиб кичкина қизга айланиб қолдим, тушунмасдим — улар эркинлигимдан маҳрум қилишганди. Катталар каби ҳаракат қила олмасдим, чунки менга катталар каби муносабатда бўлишмади, шунинг учун мен орқага қайтдим ва болалардек яшай бошладим”, — деб тан олади Бритни.

     Ота қизини тўлиқ назоратда ушларди: унинг пулига эгалик қиларди, қомати қандай бўлиши кераклигини уқтирарди, ошпазларга у рухсат берган овқатлардан бошқа нарса беришга қўймасди ва юлдузни доимо семиз деб атарди.

     
    Фото: Getty Images

    ​Қўшиқчи буларнинг ҳаммасига фақат бир шарт учунгина чидарди: “Фарзандларим билан бирга ухлаш эвазига мен эркинлигимдан айрилишга ҳам тайёр эдим”.

    “Ўн уч йил ўтди ва ўзимни ўз соямдек ҳис қилдим. Оиламнинг мен нисбатан бундай йўл тутишларига лойиқ эмасдим”, — дейди Бритни.

     
     
    Фото: Getty Images

    Бритни Спирс хонандаликка қайтишни режалаштиряптими?

    Бритни Спирс хотира китобини барча мухлисларини ташвишга солаётган саволга жавоб билан якунлайди. Юлдузнинг айтишича, мусиқа ва саҳнадаги жонли ижролар энди унга аввалгидек қувонч келтира олмайди.​

    17.11.2023, 11:17   Изоҳ (0)   13090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур актёр-болалар қанчалик ўзгарган ва ҳозирда нималар билан банд?

    15.11.2023, 16:42

    Ажойиб компьютер графикаси учун миллионлаб долларлик бюджет керак эмаслигини исботлаб берган энг яхши 8 та фильм

    15.11.2023, 13:23

    Райан Рейнолдс 47 ёшда: парвоздан қўрқадиган, Скарлетт Йоханссоннинг собиқ эри бўлган актёр ҳақида кўпчилик билмайдиган 10 та факт

    16.11.2023, 09:49

    20 йиллик турмушидан ажрашган, рус қизини келин қилган ва 8 тилда қўшиқ куйлаган Насиба Абдуллаева 62 ёшда (фото, видео)

    16.11.2023, 11:28

    Instagram: Онасига уч хонали уй совға қилган Азода, Валижон Шамсиевни ёмон кўрадиган Хонзода Дўстова, Салимбойваччанинг уйида неча киши ишлайди?  

    15.11.2023, 22:15

    Токиода Хатико ҳайкалига “уй қуриб берилди”

    14.11.2023, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.