Испания Европа Иттифоқи билан Фаластин давлатини тан олиш учун ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда Испания бош вазири Педро Санчез хабар берди.
Испания бош вазири Исроилнинг Ғазога қарши урушини кески танқид қилди. У парламентдаги муҳокама чоғида Испания Исроилнинг фаластинликларни шафқатсиз ўққа тутаётганини қабул қилмаслигини таъкидлади.
“Биз Исроил томонидан Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва халқаро гуманитар қонунларга қатъий риоя қилишни талаб қиламиз”, — деди Санчес.
У Исроил ҳукуматини “7 октябрда бошдан кечирган ҲАМАС ҳужумига жавобан” қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бироқ, Санчез Испания Ғазо ва Ғарбий Соҳилда фаластинликларнинг беғараз ўлдирилишини қоралашини таъкидлади.
Исроил халқаро ҳамжамиятнинг кўплаб давлатларидан шунга ўхшаш мурожаатларни олган. Бироқ бу фаластинликларга қарши тажовузни тўхтатиш учун етарли бўлмаяпти.
“Биз ҲАМАС ҳужумини қоралаймиз. Гаровга олинганларни ҳеч қандай шартларсиз қайтаришни талаб қиламиз. Гуманитар оташкесим эълон қилишни сўраймиз. Якуний ечим Фаластин давлати тан олиниб, икки давлат — Исроил ва Фаластин тинчлик ҳамда хавфсизликда бирга яшаганидан кейин топилади”, — деди сиёсатчи.
Педро Санчес депутатлар Конгрессидаги нутқи давомида Фаластиннинг давлат сифатида тан олинишини таъминлаш учун Испанияда ҳам, Европада ҳам қонун чиқарувчи органда ишлашга ваъда берди.
Изоҳ (0)