Туркия Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Ғазо секторидаги геноцидда айблаб, Халқаро жиноий судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси адвокатлари хабар берди.

“Туркия Республикаси фуқароларининг виждонини ифодалаб, биз Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши Гаагадаги Халқаро жиноят судига даъво аризаси бердик. У Ғазо секторида содир этган геноцид ва инсониятга қарши барча жиноятлар учун судга тортилиши керак”, — деб ёзди адвокат Метин Кулунк Х ижтимоий тармоғида.
У даъвонинг биринчи саҳифасини эълон қилиб, у 23 саҳифадан иборатлиги ва Халқаро жиноий судга юборилишини таъкидлади.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Исроилни “ҳарбий жиноятчи” деб эълон қилиш устида иш олиб бораётганини айтганди. У Туркия Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни энди суҳбатдош деб ҳисобламаслиги, бироқ Туркия разведка хизмати раҳбари Исроил билан алоқаларни давом эттираётганини таъкидлаганди.
Изоҳ (0)