Исроил ва ҲАМАС ўртасида уруш бошланганидан сўнг, Эрон АҚШ билан ҳарбий можаро юзага келган тақдирда қурол етказиб беришни сўраб Россияга мурожаат қилди. Бу ҳақда француз разведкаси билан боғлиқ Intelligence Online сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, Эрон Россиядан танк ва кемаларга қарши ракеталар сўраган. Эрон қуролли кучлари ўзларининг кўплаб ракеталарини ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ”га топширгани учун танкга қарши қуроллар талаб қилинган.
Россия қуролларни етказиб беришни кечиктирмоқда, агар улар яна ҲАМАС ёки “Ҳизбуллоҳ” қўлига тушиб қолса, буни оқлаш қийин бўлади, — дейди Intelligence Online.
Америка флотига қарши курашиш учун Эрон “Термит” ракеталарини етказиб беришни сўрамоқда. У 1950 йилларда ишлаб чиқилган ва Яқин Шарқдаги урушларда, жумладан, араб-Исроил, Эрон-Ироқ конфликтларида фойдаланилган совет кемаларга қарши тизимларининг модернизация қилинган варианти.
АҚШ Ғазо секторидаги урушни тўхтатмаса, унга жиддий зарба бериш билан таҳдид қилди
“Термит” кемага қарши мажмуасини етказиб беришга Россиянинг розилиги олинган, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)