Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну ўртасида кечган баҳс ҳақида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.
“Нганну дастлаб боксчи бўлган, бироқ, ишлари юришмагач, MMA’га ўтиб кетган. Оддий боксчи MMA чемпиони бўлиши мумкин.
Френсис боксга қайтди, унда болаликда орттирган тажрибалари бор эди. У бокс мактабидан чиққан”, — дейди Кремлёв.
Эслатиб ўтамиз, бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри собиқ UFC жангчиси Френсис Нганнуга қарши жанг қилди ва ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)