Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Бишимбаев Куандик рафиқасини ўлдирганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Knews хабар берди.
Собиқ вазир хотинини калтаклаганликда гумон қилинмоқда, кейинчалик аёл олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Тез ёрдам машинаси ўз вақтида етиб келмаган.
Тез ёрдам келгунга қадар 30 ёшли аёл вафот этган, шифокорнинг сўзларига кўра, уни Дўстлик кўчаси 16-уйда жойлашган “Бау” ресторанида эри калтаклаган. Бишимбаев ҳибсга олинишидан олдин ўзини пичоқлаш билан таҳдид қилган.
Воқеа жойида Бишимбаев Куандик Валиханович ҳибсга олинган.
Куандик Бишимбаев 43 ёшда. Уйланган, уч ўғил ва бир қизи бор. 2016 йилнинг 6 майидан 28 декабрига қадар Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаган. 2017 йил январь ойида у бир неча бор йирик миқдорда пора олгани учун “Антикор” ходимлари томонидан қўлга олинган. 2018 йилда у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2019 йил 25 сентябрда шартли равишда озодликка чиққан.
Изоҳ (0)