Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатлар оқибатида БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам кўрсатиш ва ташкилий ишлар бўйича Яқин Шарқ агентлигини 88 нафар ходими ҳалок бўлди, деб хабар беради “Коммерсант”. Мазкур ташкилот тарихида битта можаро доирасида бунча кўп ходимнинг ҳалок бўлиши кузатилмаган.
“7 октябрдан бери кўплаб гуманитар йўналишда хизмат кўрсатаётган ишчилар ҳалок бўлди, улар орасида агентликнинг 88 нафар ходими ҳам бор. Бу БМТ тарихида битта можаро доирасида кузатилган энг катта йўқотиш. Биз томонларни яна бир бор халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида зиммасига олинган мажбуриятларга ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги нормаларга риоя қилишга чақирамиз”, — дейилади БМТ масъуллари томонидан имзоланган баёнотда.
Ҳужжатда, шунингдек, Ғазо секторига етарли миқдорда сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва ёнилғи етказиб бериш зарурлиги ҳам қайд этилган. Бундан ташқари, гуманитар ёрдам кўрсатиш идораси масъуллари зудлик билан асирларни озод этиш ҳамда фуқаролик инфратузилмаларини, жумладан, шифохоналар, бошпаналар ва мактабларни ҳимоя қилинишини талаб қилди.
“Зудлик билан ўт очиш тўхтатилиши керак. 30 кун ўтди. Етар. Бу ҳозироқ тугаши лозим”, — дея таъкидланади баёнотда.
Исроил маълумотларига кўра, ҲАМАС ўртасидаги жанговар ҳаракатлар оқибатида 1,4 минг киши ҳалок бўлган, 5,4 минг одам яраланган. Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса 9,5 минг киши ҳалок бўлгани, 24,2 минг киши жароҳат олганини маълум қилди.
Изоҳ (0)