“Популистлар илҳом манбайидан айрилди”. Виктор Орбаннинг кетиши Европада қандай баҳоланмоқда?
Венгриядаги сайловлар Виктор Орбан учун оғриқли якун топди. Мухолифатдаги “Тиса” партияси етакчиси Петер Мадяр шунчаки ғалаба қозонибгина қолмай, парламентда конституцияга ўзгартириш киритиш имконини берувчи “суперкўпчилик” ўринни ҳам қўлга киритди.