Ижтимоий тармоқларда тунда юқори босимда газ келиши ҳақида хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, табиий газга уланган хонадон эгалари хушёр бўлиши айтилган.
Мазкур хабарлар юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати “Дарё”га изоҳ берди.
“Бу фейк хабар. Ўтган йилги тарқалган аудиоёзув асосида шундай хабарлар тарқалган”, — дейилади жамият ахборотида.
Аввалроқ октябрь ойи бошида Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш жараёнига старт берилган эди. Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард метр3 газ сотиб олишини маълум қилинганди.
Газ ва ток нархи ошган
Аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергияси нархи ўзгаришсиз — 295 сўм қолади.
I ва II гуруҳ истеъмолчилари — Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ КМК, Ўзбекистон металлургия комбинати ва уларнинг таркибий корхоналари, бюджет ташкилотлари, шунингдек, насос станциялари учун 1 кВт/соат электр энергияси нархи 450 сўмдан 1000 сўмга (2,2 марта) ошади, бошқа юридик шахслар (компаниялар) учун эса — 450 сўмдан 900 сўмгача (2 баравар).
Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун тариф ҳам ўзгаришсиз қолди — 147,5 сўм этиб белгиланди.
Аҳолига етказиб берилаётган табиий газнинг бир кубометри нархи ҳам ўзгармайди — 380 сўм.
Газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун бериладиган газнинг бир кубометри 660 сўм (ўзгаришсиз қолади), иситиш учун — 380 сўм (ўзгаришсиз қолади) бўлади.
Навоий КМК, Олмалиқ КМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотлари учун бир кубометр газ нархи 660 сўмдан 1800 сўмгача (2,7 баравар) оширилади. Бошқа юридик шахслар учун эса нарх 660 сўмдан 1500 сўмгача (2,3 баравар) ошади.
Изоҳ (0)